Хоразмда ота 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган боланинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеоси тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берди.

Боланинг айтишича, отаси унинг сигарет чеккани акс этган бир йил олдинги видеони кўриб қолган ва калтаклаган. Шунингдек, уни тоғаси ҳам урган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, ушбу болага тан жароҳатлари жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғлининг ахлоқсизлиги важи билан етказилган.

Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар