Самарқандда масжид ёниб кетди

Кеча, 17 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги масжидда ёнғин содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ёнғин соат 21:30 ларда бошланган ва соат 00:30 ларга бориб ўчирилган. Ёнғинга 10 га яқин экипаж жалб этилган. Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни «Кенагас» ва «Қўрғонча» қишлоқ кўнгиллилари челакларда сув ташиган. Ёнғин масжидга туташ уйлар ва маҳалла биносига ҳам ўтган.

Ёнғинни ўчиришга Тойлоқ туман ФВБ ҳам ёрдамга келгани ҳам айтилмоқда. Жабрланганлар ва зарар миқдори аниқ эмас.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳали расмий маълумот берилмади.

Янгиликлар