Repost.uz эксклюзив «Халқ рейтинги»ни ишга туширди

Repost.uz эксклузив «Халқ рейтинги» — ўзбекистонликлар 2023 йилдаги энг фаол ва нофаол амалдорларнинг ишини баҳолаши учун очиқ овоз бериш порталини ишга туширди.

Repost.uz Ўзбекистон учун ўзига хос махсус лойиҳани ишга туширди: «Халқ рейтинги» номли давлат хизматчилари рейтинги Ўзбекистон фуқаролари овози асосида шаклланади.

Амалдорлар тўрт тоифага бўлинган: «Энг фаол вазир », «Энг фаол вилоят ҳокими », «Энг фаол сиёсий партия етакчиси» ва «Тошкентдаги энг фаол туман ҳокими».

Ҳар бир номзоднинг эгаллаган лавозимидаги ишини «рози» ва «қарши» шкаласи бўйича баҳолаш мумкин. Барча тоифаларда ҳар бир номзод учун фақат бир марта овоз бериш имконияти мавжуд. Сиз ҳар бир амалдор учун «рози» ёки «қарши» тугмаси билан овоз беришингиз мумкин.

Овоз бериш бўйича қисқача йўриқнома:

  • рейтинг саҳифасида номзодлар билан танишиш;
  • «Овоз бериш» тугмасини босиш ва махсус Telegram-ботга ўтиш;
  • амалдорни танлаш ҳамда «Рози» ёки «Қарши» овоз бериш.

Ҳар бир давлат хизматчисининг рейтинги фоизларда акс этади ва максимал даражада шаффоф формула — ижобий ва салбий овозлар орасидаги фарқ асосида баҳоланади. Якуний натижани аниқлаш учун овоз бериш сўнгида таҳририят томонидан овозларнинг аниқ миқдори эълон қилинади ва ҳар бир тоифа бўйича гўлиб аниқланади.

«Рейтингимизнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у нафақат сонлар ва кўрсаткичлардан, авваламбор, давлат хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини очиқ-ойдин баҳолаш имкониятидан иборат. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, рейтинглар — шунчаки бир восита, у амалдор фаолиятини баҳолашнинг ягона мезони эмас». Шунга қарамай, ўзбекистонликлар учун бу — бошқарув лавозимидаги давлат хизматчиларининг ишидан қанчалик рози эканлигини билдиришнинг бетакрор имконияти саналади, — Фарҳод Тошпўлатов, Repost.uz бош муҳаррири.

Овоз бериш жараёни 2024 йилнинг 24 январига қадар давом этади, ғолиблар овозлар сони ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг эълон қилинади. Овоз бериш жараёни Telegram-ботда ўтказилади, натижалар эса нашриёт сайтидаги махсус саҳифада акс этади.

Янгиликлар