«Кечалари ухлай олмайман. Ўзимни айбдор деб ҳис қиламан»: Озода Нурсаидова онасининг ўлими ҳақида гапирди

Ижодкор, шунингдек, шифокорлар нега онасининг ҳаётини сақлаб қола олмаганини сўзлаб берди.

Жорий йилнинг август ойида ўзбек ижрочиси Озода Нурсаидова оиласидаги қайғули ҳодиса ҳақида хабар берганди. Узоқ давом этган касалликдан сўнг хонанданинг онаси вафот этди. Яқинда юлдуз интервью бериб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида сўзлади.

«Менга ҳеч нарсанинг қизиғи қолмади. Ишонсангиз, кечаси ухлай олмайман, ичимни ейман. Ўзимни айбдор деб ҳис қиламан. Сабаби, мен кўп қаритдим, менинг ташвишларим билан касал бўлди онам. Қандай оғир кунлардан ўтдик, туҳматлардан, ифлосликлардан. Шоу-бизнес ҳаром нарса», — Озода Нурсаидова

Озода Нурсаидова, шунингдек, шифокорлар нега онасининг ҳаётини сақлаб қола олмаганини сўзлаб берди.

«Онам Тўйтепада турардилар, бу ерда туролмасдилар. Одатдагидек мазалари бўлмаганида, тез ёрдам келиб, олиб кетган. Йўлда аҳволи оғирлашиб қолган, кислород баллонини очишса, кислород йўқ. Шаҳар бўйича кислород баллони топилмаган. Қанақасига? Бутун бошли Нурафшонда кислород йўқ», – сўзлаб берди хонанда.

Янгиликлар