Японияда зилзиладан сўнг янги ҳудудлар пайдо бўлди

1 январь куни Япониянинг Ното ярим ороли қирғоқларида содир бўлган зилзилалардан олдин ва кейин коинотдан олинган суратлар солиштирилди. 

Суратлар таҳлили ва текширувлар натижасида зилзила қирғоқбўйи ҳудудини 4 метргача кенгайтиргани аниқланди.

Ярим оролнинг кўп жойларида, қирғоқ бўйлаб денгиз туби сув устида кўтарилиб, янги пляжлар пайдо бўлган.

Шунга ўхшаш бир неча минтақа аниқланган бўлса-да, қирғоқ бўйлаб текширувларнинг давом этаётгани айтилмоқда.

Қўшимча қилинишича, янги йил куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлиб, 500 дан ортиқ одам жароҳатланган. Айни пайтда 200 га яқин фуқаро бедарак йўқолгани айтилмоқда. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарув ишлари қийин кечмоқда.

Янгиликлар