Тошкентдан Самарқандга юқори тезликдаги янги темирйўл қуриш режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов Тошкентдан Самарқандга юқори тезликдаги темирйўл магистралини қуриш режаси ҳақида маълум қилди.
«Биз ҳозир нафақат Жаҳон банки, бошқа кўплаб халқаро молия институтлари билан, шунингдек, манфаатдор инвесторлар билан ҳам Тошкентдан Самарқандга юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун алоҳида магистрал қуришни муҳокама қиляпмиз», – деган у.
Раҳметовнинг сўзларига кўра, фақат юқори тезликдаги поездлар учун мўлжалланган янги магистрални Самарқанддан кейин яна узайтириш режа қилинган.
«Ҳозир бизда битта магистрал бор – қайсидир участкада иккита, лекин асосан битта – ва биз бугун бу магистралдан ҳам юқори тезликдаги, ҳам тезюрар, ҳам оддий транспортларда йўловчи ташиш мақсадида, ва ҳам юк ташувлари учун фойдаланамиз, шунинг учун ҳозирда инфратузилма шунчаки етишмайди», – дея қайд этган ЎТЙ раисининг биринчи ўринбосари.