Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» нишонларига янги зарбалар беришни бошлади
Исроил ҳарбийлари Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти нишонларига янги ҳужумлар уюштирмоқда.
«Исроил мудофаа кучлари айни дамда Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» террорчиларининг марраларига зарба бермоқда. Тафсилотлар кейинроқ бўлади», дейилади баёнотда.
Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Хагарий 5 ноябрь куни Исроил кучлари Ливаннинг жанубида«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жойлашган бир қатор нишонларга зарбалар берганини айтиб ўтганди.