Бухородаги мактабга яроқсиз гўшт олиб келингани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда 18 октябрь куни Бухоро шаҳридаги 27-махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларига яроқсиз гўшт маҳсулотларидан овқат тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, мактаб-интернатида бу борада махсус комиссия ташкил этилган. Гўшт маҳсулотлари мазкур комиссия  томонидан истеъмолга яроқлилиги ҳамда сифати тўғрисидаги махсус ветеринария шохобчаси маълумотномасига асосланиб қабул қилингани текширилган.

Аммо жорий йилнинг 12 октябрь куни гўшт етказиб берувчи тадбиркор томонидан олиб келинган гўшт маҳсулоти кесиб кўрилганида, бир қисмида қизғиш жойи борлиги аниқланган ва шу заҳоти қайтарилиб, яроқли маҳсулотга алмаштирилган.

«Айни пайтда тарбияланувчиларни санитария талаблари асосида сифатли овқатланишини таъминлаш мактаб-интернати раҳбарлари ва тиббиёт ходимлари томонидан янада қатъий назоратга олинган», дейилади муносабатда.

Янгиликлар