Тошкентда ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 3 ноябрь куни соат 10:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 11:54 батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Янгиликлар