Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Янгиҳаёт туманида 29 ноябрь куни автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Бугун, 29 ноябрь куни соат 06:50 атрофида, «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Mercedes-Benz» 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN юк автомобили келиб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган. Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Янгиликлар