Юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди
Мактабларнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади.
Йўналишлар қуйидагича:
— математика-физика;
— она тили-чет тили;
— кимё-биология;
— математика-чет тили.
Ҳозир математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликка кўра, 2024-2025-ўқув йилидан ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.