Қашқадарёда ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, қочиб кетди
Қашқадарё вилоятида Labo ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетди. Оқибатда фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақида «Ренессанс» телеканалининг Овоз дастури маълумот бермоқда.
Унга кўра, жабрланувчи Қарши туманининг Қорақуччи маҳалласида яшовчи шахс эканлиги аниқланди. У кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда кўча чиққан ва автоҳалокатга учраган.
ИИБ томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Лабо ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрда ўрсатилмагани сабабли вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.