Uzum Market FBS модели бўйича қайтариш шартларини янгилади

Uzum Market FBS модели бўйича қайтаришларни қайта ишлаш қоидаларини янгилади.

Янгиланишлар буюртмаларни «Қайтариш» статусига ўтказиш тартиби, товарларни сотувчиларга топшириш муддатлари, шунингдек, қайтариш учун аризаларни расмийлаштириш тартиб-қоидаларига тааллуқлидир. Янгиланган қоидалар 2025 йил 15 декабрдан кучга киради ва сотувчилар учун жараёнларни соддалаштириш ва шаффофликни оширишга қаратилган.

Янгиланишларнинг тўлиқ версияси билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Uzum Market 6.6-Оферта бандига ўзгартиришлар киритди. Янгиланган қоидаларга кўра, 1-томон 2-томоннинг биринчи талабига биноан сақлаш учун қабул қилинган товарни қайтариши шарт. Бунинг учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси шакллантирилади ва платформадаги йўриқнома орқали ариза тузилади.

Сўровнома расмийлаштирилгандан сўнг, омбордаги товар 10 календарь кун ичида қайтаришга тайёрланиши керак. Батафсил маълумот билан ҳавола орқали ҳам танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Жамият