Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни бир-бирига топширади, қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар бермоқда 24.kg.

Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Конкубаева депутатларга Ўзбекистонда 42 нафар Қирғизистон фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётганини маълум қилган.

Бу фуқароларнинг барчаси жазони ўз ватанида ўташда давом этади. Мамлакатлар ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома 2024 йил 18 июль куни Тошкентда имзоланган, — дейилади хабарда.

Жаҳон