Швейцарияда музлик кўчиши оқибатида қишлоқ вайрон бўлди
Швейцариянинг Блаттен қишлоғида Бирч музлигининг катта қисми қулаб, қишлоқнинг асосий қисми лой остида қолди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Хабарга кўра ҳодисадан олдин қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган бўлса-да, бир киши бедарак йўқолган. Кўплаб уйлар бутунлай вайрон бўлган.
Расмийларга кўра, ҳудудда яна эвакуация ишлари давом этиши мумкин. Швейцария ҳукумати зарар кўрганларга молиявий ёрдам ажратилишини ваъда қилган. Блаттен ҳокими Маттҳиас Беллвалд бу воқеани «тасаввур қилиб бўлмас фожиа» эканини айтиб қишлоқ аҳолиси бир-бирини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Қайд қилинишича, ушбу фожиа Швейцарияда музликларнинг тез эриши ва тоғ ёнбағриларидаги музлаган қатламларнинг эриб кетаётгани билан боғлиқ. Мутахассислар бундай хавф бошқа Aлп ҳудудларини ҳам таҳдид остида қолдираётганини таъкидламоқда.