Тошкентда BYD ҳайдовчиси 9 ёшли қизчани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида бир қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Бахтсиз ҳодиса 19 сентябрь куни соат 13:45 атрофида Файзли кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 41 ёшли BYD ҳайдовчиси йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бу) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент