Тошкентда подъезд ичида қизга тегажоғлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда бир қизга шилқимлик қилган фуқарога нисбатан суд хукми чиқарилди. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Ҳодиса 8 сентябрь куни содир бўлган. Маълум қилинишича, 19 ёшли йигит уйга қайтиб келаётган қизни кузатиб келиб, подъезд ичигача кирган.

Шундан сўнг, йигит қиздан унинг телефон рақамини сўрай бошлаган. Аммо, қиз у билан танишишни истамаслигини айтганида, йигит унга тегишни бошлаган.

Айбланувчи ўша пайтда ўз ҳаракатларини назорат қила олмаганини, қиз бақирганида қўрқиб кетганини ва кириш жойидан югуриб чиқиб кетганини айтди, — дейилади хабарда.

Суд мажлисида ийгит ўз айбига иқрор бўлиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради.

Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий зўравонлик) билан айбдор деб топилиб, беш сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон