Доҳага зарба бериш қарори Нетаньяху томонидан қабул қилинган — Трамп

Доҳага зарба бериш қарорини Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қабул қилган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари эрталаб Оқ уйни Исроилнинг бўлажак ҳужуми ҳақида хабардор қилган.

Ушбу қарорни Исроил Бош вазири [Биньямин] Нетаньяху қабул қилган, мен эмас, — деб таъкидлади Трамп.

АҚШ Президенти махсус элчи Стив Уиткоффга, Қатарни ҳужум ҳақида хабардор қилишга топшириқ берганини, «афсуски, хабар жуда кеч етиб боргани» учун зарбалардан сақланиб қолинмаганини маълум қилди.

Мен Қатарни АҚШнинг ишончли иттифоқчиси ва дўсти деб ҳисоблайман ва ҳужум жойи ҳақида жуда жиддий хавотирдаман, — деди президент.

Исроил 9 сентябрь куни кундуз Доҳага зарба берди. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, ҳужум натижасида «ХАМАС сиёсий бюроси аъзоларидан бир нечаси яшаган уйлар бўлган».

Ўзбекистон