Олий таълим вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Сардор Бахтиёрович Раджабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Раджабов ўз меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департамент»и раҳбари лавозимларида ишлаган.