Тошкент фармацевтика институти шаҳардан вилоятга кўчирилади
Тошкент фармацевтика институти вилоятга кўчирилади, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона комплекси ва кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. Бу чоралар «Тунги иқтисодиёт»ни ривожлантириш бўйича президент фармойиши лойиҳасига мувофиқ кўзда тутилган.
Лойиҳага кўра, институт Тошкент вилоятига, инновацион кластер Tashkent Pharma Park ҳудудига кўчирилади.
Шаҳар марказидаги бўшаган участкада икки йирик объекти: 1000 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ва 5 юлдузли меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда.
Кайд этилишича, ушбу ташаббус Тошкентдаги «Тунги иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва замонавий шаҳар инфратузилмасини яратиш бўйича комплекс дастурнинг бир қисмига айланади.
Барпо этиладиган янги объектлар автотураргоҳ майдонларини кенгайтиришга, туристлар ва инвесторларни жалб қилишга хизмат қилади.