Ўзбекистонга чегара орқали 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмларини олиб кирганлар ушланди

Ўзбекистонга ноқонуний йўллар орқали катта миқдордаги заргарлик буюмларини олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, фуқаро қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасидан ноқонуний равишда мамлакатга ўтказиб берилган катта миқдордаги заргарлик буюмларини қабул қилиб олади.

Сўнгра моддий манфаат эвазига, уларни Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, фуқарога етказиб беради. Шу вақтда уларнинг иккаласи ҳам ушланади.

Тилладан ясалган ушбу заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 5 кг. 706 гр.ни ташкил қилиб, дастлабки умумий қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг, — деб таъкидланди хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон