Жинсий алоқа эвазига директор лавозимини таклиф қилган вазирлик ходими ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Таълим вазирлиги ходимининг бир аёлга жинсий алоқа эвазига мактаб директорига тайинлаши ҳақида аудиоёзув тарқалди.

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги изоҳ бериб, вазиятга алоқадор шахс ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Вазирлик соҳага доир коррупцион ҳолатлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши. Тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши тарафдори, — деб таъкидланди хабарда.

Шу каби ноқонуний вазиятларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши билдирилди.

Ўзбекистон