Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет агентлиги 23−27 январь кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:

— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралди.

Наманган