Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 ёшли бола вафот этди
Навоий вилоятининг Томди туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2’нинг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли гўдак вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.