Сергели туманида 14 ёшли ўсмир 5-қават деразасидан қулаб тушиб ҳалок бўлди
Сергели туманида 4 август куни 2009 йилда туғилган бола тасодифан 5-қават деразасидан тушиб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотига таяниб, UzNews.uz нашри маълум қилди.

Фалокатдан сўнг, бола зудлик билан касалхонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Аниқланишича, бола II гуруҳ ногирони бўлиб, ақлий ривожланишидаги бузилишлар туфайли диспансерда рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




