Тошкентда Damas ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Damas» русумли автомашина катта тезликда 6 ёшли болани уриб юборгани акс этган видео тарқалган эди. Вазиятга марказий ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Ҳодиса 27 июль куни соат 13:10 атрофида Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R10 автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 25 ёшли «Damas» ҳайдовчиси З. М йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли болани катта тезликта уриб юборган.
View this post on Instagram
Ҳодиса натижасида бола турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.





