Наманганда 2 йигит банк ходимини 3-қават деразасидан итариб юборди
Наманганда икки йигит ўзаро жанжал оқибатида Тижорат банкларидан бирида кассир бўлиб ишлаётган фуқарони, ўзлари яшаб турган хонадоннинг деразасидан итариб юборишди, деб ҳабар беради «UzNews.uz» нашри Бош прокуратура маълумотларига таяниб.

Аникланишича, фуқаро йигит кўп қаватли уйнинг 3-қаватидан қулаган. Воқеа гувоҳлари тез ёрдам чақиришган.
Натижада, жабрланувчи тан жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар «Spark» машинасида воқеа жойидан қочишга уринишган, бироқ улар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдириш) билан Жиноят кодексининг 25-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




