Uzum экотизими биринчи ярим йиллик натижаларини сарҳисоб қилди

6 ой ичида Uzum экотизимининг e-commerce йўналиши айланмаси йилига 4 баробар, экотизимнинг fintex-сервисларининг кредит портфели эса 2 баробардан кўпроқ ошди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар учинчи яшовчиси Uzum сервисларидан фойдаланмоқда.

Экотизимнинг ўсиш темпларини сақлаб қолиш имконини бутун мамлакат бўйлаб ўзининг жисмоний ва IT инфратузилмасини фаол ривожлантириш, шунингдек, экотизим ичидаги сервисларни интеграцияси беради.

Шундай қилиб, 2024 йилнинг биринчи ярмида Uzum Market маркетплейсидаги буюртмалар сони ўтган йилга қараганда 3 баравар ошди, шу билан бирга бутун мамлакат бўйлаб буюртмалар тарқатиш пунктлари (шу жумладан ҳамкорлик пунктлари) сони йилига қарийб 2 баравар кўпайди — ва бугунги кунда миллий маркетплейс етказиб бериш географияси мамлакат бўйлаб 139 та аҳоли пунктларини қамраб олган. Бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорлар янада кўпроқ мижозларни жалб қилишлари ва ўз маҳсулотларини сайтда мустақил равишда реклама қилишлари учун жорий йилнинг апрель ойида Uzum Market каталог ва қидирув натижаларида товарларни реклама қилиш сервисларини ишга туширди.

Uzum Market бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида география бўйича энг йирик етказиб бериш сервисига айланиб, мамлакатнинг 8 та энг йирик шаҳарларини қамраб олди, 1600 дан ортиқ кафе, ресторан ва дўконлар сервиснинг ҳамкорларига айланди.

Uzum экотизимининг fintex- ва e-commerce сервисларининг интеграциялашуви туфайли Ўзбекистон аҳолиси учун ноёб фойдаланувчи тажрибасини яратилмоқда: масалан, Uzum Tezkor ва Uzum Marketда ҳар қандай буюртмани Uzum Nasiyaдан муддатли тўловга, уни бир неча дақиқада исталган Uzum сервисида расмийлаштириб, олиш мумкин. Бугунги кунда Uzum Market маркетплейсида буюртмаларининг 55 фоизидан ортиғи муддатли тўловга олинади.

E-commerce нафақат хусусий фойдаланувчилар, балки бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорлар орасида fintex-сервисларини оммалаштириш драйверига айланмоқда. Шундай қилиб, жорий йилнинг фақаткина 2-чорагида Uzum Nasiya ҳамкорлари сони 20 фоизга, экотизим банк сервисларининг тадбиркор-мижозлари сони эса йилига 35 фоизга ўсди.

Николай Селезнев, Uzum стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори:

Кўз ўнгимизда ва саъй-ҳаракатларимиз туфайли Ўзбекистон бозорининг улкан салоҳияти амалга ошаётганини кузатиб турибмиз. Мамлакатимизда замонавий рақамли сервислар ниҳоятда катта талабга эга — атиги бир йил ичида Uzum фойдаланувчилари сони 2 баробарга ошди ва бу нафақат хусусий фойдаланувчилар, балки тадбиркорлар, ҳам кичик бизнес, ҳам йирик компаниялардир. Бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз fintex- va e-commerce йўналишларини янада ривожлантириш учун инфратузилмани яратиш ва сервисларимизнинг синергиясини кучайтиришдир. Шундай қилиб, ушбу олти ой ичида биз Uzum Bank банк маҳсулотларини ишга тушириш учун ўз платформамизни қурдик, рекрд вақт ичида Visa компаниясининг ҳамкорига айландик, шунингдек, барча маҳсулот ва сервисларимизга қулай тўлов усулларини интеграция қилдик. Ва бизнинг тўхташ ниятимиз йўқ — йил охиригача Uzum хусусий фойдаланувчилар ва бизнес учун янги маҳсулотларни ишга туширади, шунингдек, мамлакатдаги энг йирик логистика мажмуасини очади. Биз Uzum ўсиши ва бутун мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш учун асос яратмоқдамиз.

2024 йилда Uzum мамлакат тарихидаги биринчи технологик «яккашох»-компания бўлди ва шу билан Ўзбекистонни инвесторлар нуқтаи назаридан дунёдаги энг истиқболли мамлакатлар қаторига қўйди. Биз рақамли хизматлар ва мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистон иқтисодиётига пул жалб қилишни давом эттирамиз.

Uzum ҳақида

Жисмоний шахслар ва кичик ва ўрта бизнес e-commerce, fintex- ва банк сервислари: маркетплейс, ekspress-етказиб бериш сервиси, классик ва рақамли банклар, «BNPL-servis», автомобиль сотиб олиш платформаси, шунингдек тадбиркорлар учун иловани бирлаштирган Ўзбекистон рақамли экотизими. Ҳар ойда Ўзбекистоннинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси Uzum сервисларидан фойдаланади.

Янгиликлар