Лондон кўргазмасида Silk Road Samarkand мажмуаси Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда
Биринчи куни стендга 500 дан ортиқ одам ташриф буюрди.
Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси шу кунларда Лондонда 6-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган World Travel Market кўргазмаси доирасида Ўзбекистонни намойиш этмоқда.
Ўзбекистон стендида кўргазма меҳмонлари ва иштирокчиларига юртимизнинг барқарор ривожланаётган туризм соҳасинининг кенг имкониятлари ҳақида сўзлаб берилади.
Биринчи куни стендга 500 дан ортиқ одам ташриф буюрди. Айниқса, дунёнинг йирик сайёҳлик компаниялари, шунингдек, бир қатор материалларни чиқариш мақсадида Silk Road Samarkand мажмуасига ташриф буюриш истагини билдирган журналист ва блогерлар қизиқиш билдирмоқда.
World Travel Market (WTM) дунёдаги саёҳат ва туризм соҳасидаги энг нуфузли тадбирдир. Кўргазма халқаро сайёҳлар ҳамжамиятини бирлаштиради.
Ушбу кўргазма, туризм соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қидириш ва қиёсий таҳлил қилишни таъминлайди ва бутун дунёдаги экспонентларга ўзларининг туризм кўламини халқаро майдонда намойиш этиш учун имконияти яратади.