Тонгда Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода камида 10 киши ҳалок бўлди
30 май куни Исроил армиясининг Ғазo секторига уюштирган навбатдаги ҳужумлари оқибатида камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббиёт манбаларига таяниб Al Jazeera хабар берди.
Хабарга кўра, Жабалия ҳудудида жойлашган бир уйга қилинган ҳаво ҳужуми натижасида камида 10 киши ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек, Исроил армияси тунда жанубий Ғазодаги Рафаҳ ва Хoн Юнус шаҳарлари атрофини бомбардимон қилган. Хoн Юнуснинг шарқидаги Абасан ал-Кабира ҳудудида тинч аҳолига тегишли автомобилга қилинган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нечта одам тан жароҳати олган. Рафаҳнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Шакуш ҳудудида ҳам бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Хoн Юнус яқинидаги ал-Маваси ҳудудида, кўчирилган фуқаролар яшаётган чодирга қилинган ҳужум натижасида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлган.