Рамазон ҳайити куни Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади

Эртага, 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, Рамазон ҳайитининг биринчи куни – 21 апрелда пойтахтдаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель куни соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ҳаракат вақтинча тўхтатиладиган кўчалар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Янгиликлар