Россиядаги дарёда ўзбекистонлик йигит чўкиб кетди
Россиянинг Татаристон Республикаси ҳудудида 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кама дарёсига чўкиб кетиб, вафот этди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июль куни маҳаллий вақт билан соат 16:30 да Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида 25 ёшли ўзбекистонлик йигит маст ҳолда Кама дарёсига тушган. Қутқарувчилар чўкиб кетаётган йигитни сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг уни шифохонага олиб боришган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, реанимацияга тушиб қолган йигит соат 17:20 да вафот этган.