13 яшар қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига ҳукм ўқилди

Бугун, 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида 13 ёшли қизни зўрланган Миллий гвардия собиқ ходими устидан суд ҳукми ўқилди.

“Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди”, дейди Обидов.

Билдирилишича, суд ҳукмига мувофиқ судланувчи Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади Олий суд матбуот котибининг расмий баёнотида.

Маълумот ўрнида, судланувчи 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими бўлган. Жиноят содир этилган пайтда эса у ишсиз бўлган.

Янгиликлар