Қорақалпоғистонда йўлларни таъмирлаш учун 20 млрд ажратилди

Қорақалпоғистон жанубий туманларидаги тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига 20 миллиард сўм ажратилди.

Айтилишича, Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидаги баъзи тупроқ йўлларни таъмирлаш ишларига бу тўрт туманнинг Ободонлаштириш бошқармасига пул ўтказиб берилади. Мазкур туманларда маблағ мақсадли сарфланиши ва тупроқ йўллар қум-шағал аралашмали йўлларга айлантирилиши керак. Бу пуллар Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шундан Амударёга 5,8 миллиард, Берунийга 5,5 миллиард, Тўрткўлга 5 миллиард ва Элликқалъа туманига 3,6 миллиард сўмдан берилади. Шунда жами 123 та маҳалладаги тупроқ йўллар шағаллаштирилади.

Янгиликлар