Қорақалпоғистонда 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жойлашган 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «Д.C.» МЧЖга қарашли АГТКШ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МЧЖ мансабдор шахслари «автопилот-про» русумли газ ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,9 млн куб метр табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят ишлари қўзғатилди.