Қозоғистонда биринчи АЭС қурилишини қўллаб қувватлашмоқда
Қозоғистон фуқаролари иштирокида ўтказилган референдум натижалари эълон қилинди. Унга кўра, аҳолининг аксарият қисми атом электростанция қурилишига рози бўлган. Бу ҳақида «Deutsche Welle» хабар бермоқда.
6 октябрь куни Қозоғистон фуқаролари иштирокида референдум ўтказилди. Унда сайловчилар мамлакат ва бутун Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қуриш учун овоз берди.
Якшанба куни эълон қилинган овоз беришдан кейинги учта экзитпол натижаларига кўра, сайловчиларнинг қарийб 70% атом электр станцияси қурилишини қўллаб-қувватлади.
Сайлов комиссия маълумотларига кўра, референдумда иштирок этганлар тахминан 64%ни ташкил қилган.