Қозоғистонда 9 май муносабати билан оммавий юришлар ўтказиш бекор қилинди

Қозоғистонда 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полк»ига ўхшаш оммавий юришлар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақида «Current Times» нашри хабар берди.

Расмийлар буни бўш майдонларнинг йўқлиги билан изоҳлаб, рухсатсиз тадбирлар жарима ёки ҳибсга олишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. 

Павлодар ва Петропавловскда тадбирни интернет орқали ўтказиш ва суратларни LED-экранларда намойиш этиш таклиф қилинди. Олмаота маъмурияти юришни ўтказишдан бош тортди.

Xабарга кўра, «Ўлмас полк» тарафдорлари президент Токаевга мурожаат қилиб, совет рамзларида ҳеч қандай қинғирлик йўқлигини таъкидлаган. Петропавловскда эса ўзини «кўнгиллилар» деб таништирган одамлар пул эвазига фуқароларни юришга жалб қилгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

Қозоғистонда сўнгги марта «Ўлмас полк» юриши 2019 йилда ўтказилган эди. Кейинчалик Covid-19 пандемияси туфайли оммавий тадбирлар тўхтатилган.

Жаҳон