Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 6 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлди
20 май куни эрталаб Олмаота — Екатеринбург йўлида ЙТҲ оқибатида 6 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.
Ҳодиса «Қайроқ» чегара постидан икки километр нарида микроавтобус ва юк машинаси тўқнашуви натижасида юз берган.
Қостанай вилояти полиция департаменти маълумотига кўра, микроавтобусда жами 10 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг олтитаси воқеа жойида вафот этган, яна беш нафари турли тан жароҳатлари билан Қарабалиқ туман касалхонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 345 моддаси 4 қисми (Икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) бўйича дастлабки тергов ишлари бошланган. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.