Қозоғистонда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

 Қозоғистонда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ҳаракати Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида амалга оширилди. 

21 апрель куни вояга етмаган фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан кутиб олинди ва ўша ернинг ўзида «Инсон» маркази томонидан унга васий этиб тайинланган яқин қариндошига топширилди.

Мазкур ҳолатда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатади, уларни жамиятга мослаштириш ва психологик реабилитацияга йўналтирилган хизматлар билан таъминлайди.

Ўзбекистон