Покистондаги терактлар қурбонлари сони 70 нафардан ошди

 

Покистоннинг Балужистон провинциясида содир этилган қатор терактлар натижасида камида 73 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».

Мавжуд маълумотларга кўра, терактлар ўнлаб йиллар давомида Балужистон вилоятини Покистондан ажратиб олиш учун курашиб келаётган сепаратистик радикал гуруҳлар томонидан уюштирилган.

Жангариларнинг ҳаракатлари натижасида минтақанинг маъмурий маркази билан Покистоннинг қолган қисми ўртасидаги темир йўл алоқаси тўхтатилган. Экстремистлар мамлакатни Эрон билан боғловчи темир йўлни ҳам портлатиб юборган, дейилади хабарда.

Жаҳон