Тошкентда янги қурилаётган икки қаватли бинодаги ёнғин чиқди
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани қурилиш давом этаётган икки қаватли бинода ёнғин рўй берди.

Имом Ал-Термизий кўчасида янги қурилаётган бинодаги ёнғин ҳақида хабар 12-декабрь куни соат 01:50 да ФВББга келиб тушган.
Шундан сўнг, қутқарув экипажи соат 01:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:11 да қуршаб олиниб, соат 02:19 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар йўқлиги билдирилди.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.





