Тошкентда болалар майдончалари ва яшил ҳудудлар ўрнида ноқонуний қурилган бизнес марказлари текширилади

Президент Администрацияси раҳбари Бош прокуратура бутун Тошкент бўйлаб шунга ўхшаш объектларни хатловдан ўтказишини маълум қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева аҳоли фойдаланиши учун ажратилган шаҳар ҳудудлари офис ёки турар жой биноларини қуришга мўлжалланмаганини, улар ўз вазифасига кўра хизмат қилиши зарурлиги таъкидлади.

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласида, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланган. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилган.

Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти. Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт, — деди Мирзиёева.

Администрацияси раҳбари, «агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилиши, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилишини» билдирди.

Ўзбекистон