Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Жалол Самандарович Арашов Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов президент қарори билан амалга оширилди.
Жалол Арашов тайинловга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у 2022-2023-йилларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.





