Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4,5 минг кишидан ошди

Қутқарув ва қидирув ишлари давомида 6,4 мингдан ортиқ фуқаро қутқарилди

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 561 нафарга етди. Бу ҳақда Миллий ассамблея раиси Хорхе Родригесга таяниб, ТАСС хабар беради.

Хусусан, 16 740 киши жароҳатланган, яна 17 907 нафар фуқаро бошпанасиз қолган. Зилзила натижасида 190 та бино бутунлай вайрон бўлган, 856 таси эса жиддий шикастланган.

Қутқарув ва қидирув ишлари давомида 6 462 киши қутқарилган, 33 085 нафар фуқаро шифохоналар ва тиббиёт муассасаларида даволанган.

Шу билан бирга 128 324 та оилага ёрдам кўрсатилган, 20 231 киши 107 та вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган, жабрланганларга 10 063 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Жаҳон