Ўзбекистонда айрим қуёш панеллари импорти чекланади
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган компаниялардан қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади. Бу ҳақида президент фармонига асосланиб, «Gazeta.uz» хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитасининг расмий сайтларида BNEF Tier-1 рўйхати доимий янгиланиб боради. Бироқ вазирлик режалаштирилган чекловлар ҳақида хабар бермаган.
BNEF Tier-1 — бу қайта тикланадиган энергия билан шуғулланадиган Bloomberg аналитик гигантининг бўлинмаси бўлган Bloomberg New Energy Finance Corp (BNEF) томонидан яратилган рейтинг. Рўйхатни аниқлашда Bloomberg компаниянинг ускуналари ёки хизматларини баҳоламайди, балки унинг кредит қобилияти ва кредит олиш учун банк талабларига мувофиқлигини баҳолайди.