1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди
Ҳукумат томонидан йўл ҳаракати тартибини такомиллаштиришга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Унга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб йўл чизиқларини босганлик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео кузатув тизимлари орқали қайд этилмайди.
Бироқ тўхташ чизиғи — «стоп-линия» (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно бўлиб қолади.
Демак, ҳайдовчи чизиқни босган тақдирда автоматик тарзда жарима белгиланмайди. Шунга қарамай, агар бу ҳолат ЙПХ ходими томонидан аниқланса, қоидабузарлик белгиланган тартибда расмийлаштирилади.