Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даража — 55 млрд долларга етди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2025-йил сентябр ойида рекорд даражага етди, деб хабар қилди Марказий банк.
Жорий йилнинг сентябр ойида резервлар 50 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда улар 54,9 миллиард долларга етган. Захираларнинг хорижий валютадаги қисми 800 миллион долларга ошиб, 10,2 миллиард долларга етди.
Ушбу кўрсатгич статистиканинг бутун даври учун рекорд даражадаги кўрсаткич деб ҳисобланади.
Олтиннинг жисмоний ҳажми 11,6 миллион трой унцияни ташкил этиб, қиймати 44,2 миллиард доллар бўлди. Валюта захиралари эса 9,1 миллиард долларни ташкил етди.