Тожикистон Ўзбекистонга Роғун ГЭСидан электр энергияси экспортини бошлайди

Тожикистон Ўзбекистон билан Роғун ГЭСидан электр энергияси етказиб бериш бўйича битим лойиҳасини тасдиқлади.

Битимга кўра, электр энергияси дастлаб вегетация даврида — 1 апрелдан 30-сентабргача, ГЭС тўлиқ ишга тушгач эса йил давомида етказиб берилади.

Энергия 1 кВт/соат учун ҚҚСдан холи 3,4 цент нархда «Узенергосотиш» корхонаси томонидан харид қилинади. Нарх ҳар йили 1% га индексация қилиниши режалаштирилган. Етказиб бериш «Барки Тожик» компанияси орқали, томонлар келишган жадвал асосида амалга оширилади.

Битим 20 йил муддатга, узайтирилиш имконияти билан тузилади. Роғун ГЭС тўғони 2016 йилдан бери қурилмоқда, биринчи ва иккинчи агрегатлар мос равишда 2018 ва 2019 йилларда ишга туширилган. Ўзбекистон бу станциядан ёзги мавсумда энергия харид қилиш ниятини илгари 2022 йилда билдирган эди.

Қарорлар