Россиядан 16 нафар ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россиядан 16 нафар ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ватанга қайтган болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Маълум қилинишича, 11 нафар бола ота-онасига, қолганлари эса яқин қариндошларига топширилди.
Мутахассислар хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.