2024 йилда Россиядан бир миллион мигрант чиқиб кетди

2024 йилда бир миллион мигрант Россияни тарк этган. Бу ҳақида Россиянинг «Мигрант-Сервис» платформаси директори, ишга қабул қилиш бўйича эксперт Андрей Кладов маълум қилди.

Чет эллик ишчиларнинг кетаётгани кундек равшан. Январь-центябр ойларида бир миллионга яқин одам мамлакатни тарк этди, деди Кладов.

Унинг қўшимча қилишича, Россиядан асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чиқиб кетган.

Кладов сўзларига кўра, ҳозир ҳар бир мигрантга 10 та бўш иш ўрни тўғри келади, бироқ иш ҳақининг ошиши ҳам хорижликларни тўхтата олмаяпти. 2024 йил бошида хорижликлар ишлаб чиқаришда ўртача 105 минг рубль, ёзда эса 150 минг рубль даромад олган. Айниқса, қурувчилар ва куриерлар учун иш ҳақи ошган.

Жаҳон